Футбол майдонидаги жанжал оқибатида 18 ёшли йигит ҳаётдан кўз юмди

15:13 08 Август 2019 Жамият
273 0

Фарғона туманида футбол майдонида рўй берган жанжал оқибатида 18 ёшли йигит ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Унда қайд этилишича, Фарғона туманида 2019 йил 7 август куни Ёшларобод кўчасида яшовчи 26 ёшли А.Ғ. Садо кўчасида жойлашган футбол майдончасида ўзаро жанжал оқибатида таниши Оқбилол кўчасида яшаган 18 ёшли И.У.нинг юзига қўллари билан урган вақтида, И.У. боши билан ерга йиқилиб тушган. Натижада И.У. жароҳат олиб касалхонага келтирилганида вафот этган. А.Ғ. ушланган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019