Футбол бўйича Россия чемпионати июнда давом эттирилади

18:57 15 Май 2020 Спорт
183 0

Фото: championat.com

21 июнь кунидан футбол бўйича Россия чемпионати яна давом эттирилади. Ушбу қарор Россия футбол иттифоқи (РФУ) Ижроия қўмитасининг йиғилишида қабул қилинди.

Чемпионат баҳслари 21 июнь — 22 июль кунлари бўлиб ўтади.

Россия Премер-лигаси раҳбари Сергей Прядкинни таъкидлашича, барча ўйинлар мавсум охиригача бўш трибуналарда ўтказилади. Шунингдек, баҳс давомида бешта футболчини алмаштиришга рухсат берилади.

“Афсуски, қолган ўйинлар томошабинларсиз ўтказилади — оммавий тадбирларни ўтказишга қўйилган чекловлар амалда. Аммо биз ишқибозлар ўз жамоаларини ўз уйларида қўллаб-қувватлашларига ишончимиз комил“, — дейди Прядкин.

Коронавирус пандемияси туфайли футбол бўйича Россия чемпионати 31 майгача тўхтатиб қўйилган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?