Футбол бўйича Осиё Кубоги-2019 баҳсларини “Спорт ТВ“ тўғридан-тўғри намойиш этади

10:30 20 Декабрь 2018 Спорт
954 0

Келаси йилнинг 5 январь — 2 февраль кунлари Бирлашган Араб Амирликларида футбол бўйича Осиё Кубоги мусобақаси бўлиб ўтади.

Ўзбекистонда ушбу мусобақани намойиш этиш ҳуқуқини “Спорт“ телеканали тўлиқ сотиб олган. Маълум қилинишича, Осиё Кубоги доирасидаги барча — 51 та ўйин “Спорт“ телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади. Буни “Халқ сўзи Online“нинг “Спорт“ телеканалидаги манбаси ҳам тасдиқлади.

Хабарингиз бор мазкур мусобақада, Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади.

Миллий жамоамиз Осиё кубогининг “Ғ” гуруҳидан Япония, Ўмон Султонлиги ва Туркманистон вакиллари билан бирга жой олган.

Ўзбекистон терма жамоаси иштирокидаги баҳслар қуйидаги саналарда белгиланган.

9 январь, 2019 йил: Ўзбекистон — Ўмон Султонлиги
Учрашув 18:30 да бошланади.

13 январь, 2019 йил: Туркманистон — Ўзбекистон
Учрашув 21:00 бошланади.

17 январь, 2019 йил: Япония — Ўзбекистон
Учрашув 18:30 бошланади.

Учрашувлар бошланиши Тошкент вақти билан кўрсатилган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019