Футбол бўйича Осиё чемпионати(U-19) қачон ўтиши маълум бўлди. Унга Ўзбекистон мезбонлик қилади

09:42 12 Июнь 2020 Спорт
431 0

Осиё футбол конфедерацияси қитъа миқёсидаги баъзи мусобақалар қачон давом эттирилишини эълон қилди. Унга кўра Ўзбекистон мезбонлик қиладиган 19 ёшгача футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати аввал белгиланган муддатда ўтиши маълум бўлди.

Чемпионат мезбонлиги Ўзбекистонга берилганда ўйинлар 14-31 октябрь кунлари ўтказилиши белгиланганди. ОФК эълон қилган хабарда Осиё чемпионати U19 мусобақаси айнан шу муддатда ўтиши кўрсатилган.

Мусобақани ўтказиш учун Тошкент, Олмалиқ ва Наманган шаҳарлари тайёр эканлиги маълум қилинган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?