Футбол бўйича Англия ва Италия чемпионатлари яна давом эттириладиган саналар маълум қилинди

01:16 29 Май 2020 Спорт
529 0

Архив сурат

Футбол бўйича Англия чемпионати — Премьер лига 17 июнь кунидан яна давом эттирилади. Учрашувлар барча хавфсизликлар талабларига риоя этилган ҳолда мухлисларсиз стадионларда ўтказилади.

Мусобақа расмий сайтида берилган ўзгартирилган тақвимга кўра, 17 июнь куни 28-тур доирасида «Астон Вилла» — «Шеффилд Юнайтед» ва «Манчестер Сити» — «Арсенал» жамоалари ўртасидаги учрашувлар бўлиб ўтади.

Эътиборлиси, эндиликда беллашувлар ҳафтанинг ҳамма кунлари ўтказилиши режалаштирилган.

Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз, айни пайтда турнир жадвалида 82 очко билан «Ливерпул» жамоаси пешқадам бўлиб турибди. Ундан кейинги поғонани 57 очки билан «Манчестер Сити» клуби банд этган.

Футбол бўйича Италия чемпионати — А Серия беллашувлари эса 20 июндан яна давом эттирилади. Бу ҳақда Италия спорт вазири Винченсо Спадафорага таяниб "Football Italia" хабар тарқатди.

Чемпионатда 26 турдан сўнг турнир жадвалида Туриннинг «Ювентус» жамоаси 63 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи поғонани Римнинг «Лацио» 62 очко эгаллаб турибди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?