Футбол бўйича Англия кубоги баҳслари давом эттириладиган сана маълум қилинди

01:07 30 Май 2020 Спорт
377 0

Архив сурат

Футбол бўйича Англия кубоги доирасидаги баҳслар давом эттириладиган сана маълум қилинди.

Англия футбол ассоциацияси хабарига кўра чорак финал учрашувлари 27 ва 28 июнь кунлари бўлиб ўтади.

Ярим финал беллашувлари эса 18 ва 19 июль кунлари ўтказилади. Мусобақа ғолиби эса 1 август куни аниқланади.

Мусобақанинг чорак финал жуфтликлари билан танишинг:

«Лестер» — «Челси», «Нюкасл» — «Манчестер Сити», «Шеффилд» — «Арсенал», «Норвич» — «Манчестер Юнайтед».

Олдинроқ футбол бўйича Англия чемпионати баҳслари давом эттириладиган сана маълум бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?