Фурқатда Эйфель минорасини қурдирган футбол ишқибози

14:46 24 Сентябр 2020 Жамият
325 0

Иллюстратив фото

Франция пойтахти Париж шаҳридаги Эйфель минорасини кўриш учун ҳар йили дунё бўйлаб миллионлаб сайёҳлар келиши ҳеч кимга сир эмас.

Фурқат туманида яшовчи ашаддий футбол ишқибози бўлган тадбиркор Комилжон Жўраев 1998 йили Францияда ўтказилган футбол бўйича жаҳон чемпионатини бориб кўриб келгач, туманнинг ўзи яшайдиган Жангкетмон қишлоғида Эйфель минорасини қурдирди.

Бугунги кунда фарғоналик футбол мухлислари учун «Эйфель-98» деб номланган ушбу маскан севимли учрашув манзили ҳисобланади. Бу ерда энг ашаддий футбол ишқибозлари жамулжам бўлиб, мароқли суҳбатлар қуриши яхши анъанага айланган.

Б. Мадиёров,
«Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?