Фурқат туманида "тўртлиги” ишдан олинди. Туман эса тугатилиши мумкин

18:59 13 Июнь 2018 Сиёсат
1794 0

Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида вилоят фаоллари иштирокида ўтказилган видеоселектор йиғилишида Фурқат туманнинг иқтисодий кўрсаткичларини қаттиқ танқид остига олди. Ўзбекистон Президенти туманни тугатиш бўйича таклиф киритиш тўғрисида мутасадди раҳбарларга кўрсатма берди.

Бу ҳақда “Дарё” хабар тарқатди. Шунингдек, видеоселектор йиғилиши вақтида туманнинг тўртта раҳбари вазифасидан озод қилинган.

Маълумот учун, Фурқат туманига Аҳаджон Мадаминов ҳокимлик қилаётган эди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019