Фуқарони Миллий гвардия ҳарбий техника институтига 8 000 долларга ўқишга киритмоқчи бўлган фирибгар аниқланди

17:16 26 Август 2020 Жамият
247 0

Каттақўрғонда фуқарони Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия ҳарбий техника институтига ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгарга нисбатан жинояти иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Каттақўрғон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Б.Н. фирибгарлик йўли билан даромад орттиришни кўзлаб фуқаро А.нинг ишончига кириб, уни Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия ҳарбий техника институтига юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали ўқишга киритиб қўйиш эвазига 8 000 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан, 1 500 АҚШ долларини олиб, ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Б.Н.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми ва 28, 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?