Фуқароларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади

19:44 12 Декабрь 2018 Ҳужжатлар
1009 0

Иллюстратив фото

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ҳужжат лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжат билан турган жойи бўйича ҳисобга олишга доир давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланиши мумкин.

Фуқароларни турган жойи бўйича ҳисобга олишга доир давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига кўра, ҳисобда туриш учун фуқаро янги яшаш жойига келган кунидан бошлаб ўн кун муддатда ўзи вақтинча турган жойдаги Давлат хизматлари марказларига (шахсан ўзи келиб) ёки ЯИДХП орқали электрон тарзда мурожаат қилади.

Давлат хизматлари маркази орқали мурожаат қилинган ҳолларда фуқаро ва турар жой эгаси номидан Давлат хизматлари маркази ходими томонидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, мустақил равишда тегишли шаклдаги сўровнома электрон равишда тўлдирилади.

Сўровнома қуйидаги ҳужжатларга асосан тўлдирилади:

уй-жой мулкдори ва фуқаронинг паспорти;
уй-жой ҳужжатлари;
16 ёшга тўлмаган шахслар учун – туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;
контракт бўйича ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси ёки Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерининг шахсий гувоҳномаси (казармалар, корабллар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун) ва паспорт нусхаси.

Уй-жой мулкдори (мулкдорлари) номидан нотариал тасдиқланган ишончнома орқали ҳаракатланаётган шахслар ҳам фуқарони турар жойга ҳисобга қўйишга розилик бериш учун ваколатли органга мурожаат қилади.

Чегара зонасида жойлашган аҳоли пунктларида турган жойи бўйича ҳисобда туриш учун ушбу зонага киришга яшаш жойи бўйича ички ишлар органларидан чегара зонасига киришдан олдин белгиланган тартибда олинган рухсатнома ҳам тақдим этилади.

Зарур маълумотлар сўровномага киритилгандан сўнг, уй-жой мулкдори (мулкдорлари) уни ўзларининг ЭРИ билан тасдиқлайдилар.

ЭРИ калити бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.

Давлат хизматлари кўрсатиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг
2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади.

Давлат хизматини кўрсатиш учун давлат божи тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.

Қуйидагилар давлат божини тўлашдан озод этилади:

қариялар ва ногиронларнинг интернат-уйларида яшовчи қариялар
ва ногиронлар;
мактаб-интернатлар, академик лицейлар ва касб-ҳунар таълими марказларининг тўлиқ давлат таъминотида бўлган ва ётоқхоналарида яшовчи ўқувчилар;

Давлат божи суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

40 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига;
20 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига;
10 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади (хизмат ЯИДХП орқали кўрсатилганда);
қолган маблағлар тўлиқ миқдорда Давлат бюджетига ўтказилади.

Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши (кадастр ҳужжатлари, паспорт маълумотлари, нотариал тасдиқланган розилик хати) шунингдек, давлат хизматлари кўрсатиш учун давлат божини тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Бошқа ҳар қандай ҳолат давлат хизмати кўрсатишни рад этишга асос бўлмайди.

Фуқаро давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.

Давлат хизматлари марказларида сўровнома тўлдирилгач, у ваколатли органга электрон тизим орқали юборади.

ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса сўровнома автоматик тарзда ваколатли органга юборилади.

Сўровнома ваколатли органнинг электрон тизимига ва Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси келиб тушган вақтдан бошлаб 1 кун мобайнида мавжуд маълумотлар базасидан уй-жой ва фуқаро ҳақидаги маълумотлар автоматик тарзда текширилади.

Текшириш натижасига кўра, фуқарони турар жой бўйича ҳисобга қўйиш ҳақидаги қайд варағи ваколатли органнинг электрон тизими орқали расмийлаштирилган ва QR-код (матрик штрихли код) билан тасдиқланган ҳолда тегишли Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон равишда юборилади.

Қўшимча текшириш талаб этилган ҳолларда эса, электрон тизим орқали тегишли маълумотнома Давлат хизматлари марказига юборилади. Бунда қўшимча текшириш муддати 3 кундан ошмаслиги лозим.

Давлат хизматлари маркази, қайд варағи келиб тушгандан сўнг уни фуқаронинг электрон манзилига юборади ва уни бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.

Фуқаронинг сўровига кўра, унга қайд варағи қоғоз шаклда мурожаат қилган Давлат хизматлари марказининг муҳри билан тасдиқланган ҳолда тақдим этилиши мумкин.

QR-код (матрик штрихли код) билан тасдиқланган қайд варағи шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан бирга ҳақиқий ҳисобланади.

Касб-ҳунар таълими, олий таълим, олий ўқув юртидан кейинги таълим, кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш муассасалари ўқувчилари, талабалари (тингловчилари) – мазкур муассаса ётоқхоналарига ҳисобга қўйилиши мумкин.

Бунда таълим муассасаси ётоқхоналарига ҳисобга қўйилаётган фуқаролар номидан тегишли таълим муассасаси вакил этиб белгилаган масъул ходими фуқаролар ҳисобга қўйилаётган манзилдаги Давлат хизматлари марказига мурожаат қилади.

Сўровнома электрон тарзда Давлат хизматлари маркази ходими мувофиқ шаклда тўлдирилади.

Сўровнома электрон шаклда таълим муассасаси раҳбарининг алоқа хати, кадастр ҳужжатлари ва ётоқхонага ҳисобга олинаётган талабаларнинг паспорт нусхаларига асосан тўлдирилади.

Таълим муассасаси вакилидан ушбу бандда кўрсатилганидан бошқа маълумотнома ва ҳужжатларни тақдим этишни талаб этиш қатъиян тақиқланади.

Сўровномага киритилган зарур маълумотлар таълим муассасаси (юридик шахс)нинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.

Республиканинг бошқа минтақаларидан мавсумий иш билан шуғулланишга (қурилиш, ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги ва бошқалар) келган фуқаролар мавсумий иш билан шуғулланиш учун келган ҳудудида ҳисобга олинади.

Мавсумий иш билан шуғулланишга келган фуқароларни ҳисобга олиш учун ушбу ҳудуд жойлашган манзилдаги Давлат хизматлари марказига иш берувчи ёки унинг номидан ваколатли вакил мурожаат қилади.

Мувофиқ шаклдаги сўровнома электрон равишда Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилади.

Сўровнома электрон шаклда мавсумий иш ҳақида шартнома, кадастр ҳужжатлари ва мавсумий иш билан шуғулланадиган ҳудудларга ҳисобга қўйилаётган фуқароларнинг паспорт нусхаларига асосан тўлдирилади.

Сўровномага зарур маълумотлар киритилгандан, у иш берувчи (юридик шахс)нинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.

Ариза берувчилардан ушбу кўрсатилмаган маълумотларни ва бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб этиш қатъиян тақиқланади.

Ҳисобга олишни бекор қилиш фуқаро ёки уй-жой мулкдори (мулкдорлари)нинг ташаббуси билан амалга оширилади.

Фуқаро ёки уй-жой мулкдори (мулкдорлари) ҳисобга олишни бекор қилиш учун ҳисобга қўйилган ҳудуддаги миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига мурожаат қилади.

Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари фуқаро
ва уй-жой мулкдори (мулкдорлари) ўртасида тузилган ижара шартномаси бекор қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилгандан сўнг, фуқарони ҳисобга олишни бекор қилади.

Фуқаро таълим муассасаси ётоқхонасидан бошқа турар жойга ўтган, ўқиш бошқа ҳудуддаги таълим муассасасига кўчирилган, фуқаро академик таътил олган ёки таълим муассасасидан ўқишдан четлатилган тақдирда, ушбу муассасалар раҳбарияти тегишли қарор қабул қилинган кундан бошлаб 3 кун ичида бу ҳақда фуқаро турар жойи бўйича ҳисобга қўйилган ҳудуддаги миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимини хабардор қилиши шарт.

Таълим муассасаси раҳбариятининг билдиришномаси асосида миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими ҳисобга олишни бекор қилади.

Мавсумий иш ҳақида шартнома бекор қилинган кундан бошлаб, иш берувчи 3 кун ичида бу ҳақда фуқаро турар жойи бўйича ҳисобга қўйилган ҳудуддаги миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимини хабардор қилиши шарт.

Иш берувчининг билдиришномаси асосида миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими ҳисобга олишни бекор қилади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019