Фуқаролар руҳиятини кўтариш, умидини сўндирмаслик мақсадида мутасаддилар томонидан тинимсиз ҳаракат қилинмоқда​ (Фото)

23:58 04 Май 2020 Жамият
495 0

Хабарингиз борки, 1 май куни Сирдарё вилоятида жойлашган “Сардоба сув омбори” нинг тошқини сабаб талофат кўрган аҳоли ва шу билан бир қаторда сув тошқини кузатилиши мумкин бўлган маҳаллалар ҳам вилоят маркази, яъни Гулистон шаҳридаги академик лицей ва Гулистон олимпия захиралари коллежига жойлаштирилган. Эвакуация зоналарида ҳам мамлакатимизда жорий этилган карантин қоидаларига амал қилинмоқда. Фуқаролар руҳиятини кўтариш, умидини сўндирмаслик мақсадида мутасаддилар томонидан тинимсиз ҳаракат қилинмоқда. Яъни кун давомида маънавий озуқа олишлари учун кутубхоналар очиқ, болалар вақтини мазмунли ўтказишлари учун эса болалар боғчаси ташкил этилган.

“Соғ танда соғлом ақл” деган нақлга амал қилинган ҳолда оилавий мусобақалар, спорт ўйинлари ташкиллаштирилган.

“-Бу бир синов эди, оллоҳга шукрки фарзандларим соғ, набирам ёнимда”, дейди талофат пайти ўғли ва келинини йўқотиб қўйиб, невараси билан ёлғиз қолган онахон.

Аҳолининг кайфиятини хуш этиш, тинчлигини таъминлаш, оғир кунида кўмаклашиш учун вилоят санъаткорлари, хавфсизлигимиз ходимлари, мутасаддилар бел боғлашган.

Зеро, “ҳар нарсада ҳикмат бор “ дейди доно халқимиз. Бундай воқеалар эса ҳали олдинда яна нурафшон кунларнинг борлигидан далолатдир.

Ситора Йўлчиева

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?