Франциялик ишбилармонлар ҳаракати Жиззахга ташриф буюрди

17:10 17 Май 2019 Жамият
255 0

Франциянинг “Медеф Интернасиональ” тадбиркорлар ҳаракати “Франция – Ўзбекистон” ишбилармонлар кенгаши раиси бошчилигидаги делегация Жиззах вилоятига ташриф буюриб, бу ерда инвесторлар учун яратилган шароитлар, истиқболли лойиҳалар билан яқиндан танишди.

- Тадбиркорлар ҳаракати Франциянинг 800 мингдан ортиқ ишбилармонларини ўзига бирлаштирган бўлиб, улар нафақат ўзимизда, балки хорижий давлатларда фаолият юритаётган мамлакатимиз вакиллари ҳақ-ҳуқуқларини ҳам ҳимоя қилади ва уларга инвеститция киритиш, иш юритишдаги қонунчилик соҳасида ҳам яқиндан ёрдам беради, - дейди Франциянинг “Медеф Интернасиональ” тадбиркорлар ҳаракати “Франция – Ўзбекистон” ишбилармонлар кенгаши раиси Кристоф Фонтейн. – Юртингизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, хорижий тадбиркорларга яратилаётган инвеститцион муҳит, шаффоф бизнес юритиш муҳити бизни ҳам юртингизга қизиқишимизни орттирди.

Ўз навбатида Франциялик меҳмонлар янги ташкил этилаётган атом электр станцияси қурилиши учун махсус бетонлар қуйиш, цемент сотиш бўйича таниқли дўконлар тармоғини ташкил этиш, “TECOFI” брендли сув таъминоти учун керакли қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, Франциянинг машҳур “POMA” компанияси ҳамкорлигида Зомин тоғларида туризмни ривожлантириш ва у ерга хорижий сайёҳларни олиб келиш бўйича ўз таклифларини баён қилишди.

Шунингдек, Франциялик ишбилармонлар “Жиззах эркин иқтисодий зона”сидаги бир қанча корхоналарда бўлишди ва у ердаги хорижий ишбилармонларга яратилган шароит ва қонунчиликдаги имкониятлар билан яқиндан танишди ҳамда франсуз ишбилармонларини вилоятга жалб қилиш бўйича медиатур ва ахборот компанияларини бошлаш бўйича келишиб олишди.

Толибжон ЭРГАШЕВ, “Халқ сўзи”.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019