Франциялик футболчи Жаҳон чемпионатида ютиб олган олтин медалини сотиб юборди

16:14 26 Май 2020 Спорт
463 0

Фото: RT

2018 йил футбол бўйича Россияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида ғолибликни қўлга киритган Франция терма жамоаси аъзоси олтин медалини ким ошди савдосида 65 000 еврога сотган.

Бу ҳақда “Le Soir” нашри хабар тарқатган. Олтин медаль “Julienʼs Auctions”инида сотилган. Аммо у қайси футболчига тегишли эканлиги маълум қилинмаган.

Бунгача 1994 ва 2002 йилларда ўтказилган жаҳон чемпионатларида қўлга киритилган олтин медаллар ким ошди савдоси 44.000 ҳамда 46.000 еврога сотилган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?