Францияда Абу Али ибн Сино ҳайкали очилди

15:24 19 Апрель 2019 Жамият
825 0

Одилбек Одамбоев, "Халқ сўзи".​ Абу Али ибн Сино тиббиёт ва фалсафа, шунингдек, мантиқ, кимё, физика, астрономия, математика, мусиқа, тилшунослик соҳаларига бағишланган 450 дан ортиқ асарлари билан жаҳон фани тараққиётига улкан ҳисса қўшган буюк қомусий олим ҳисобланади. Алломанинг “Тиб қонунлари” деб аталган бебаҳо фундаментал асари кейинги бир неча юз йиллар учун тиббиёт фанлари тараққиётининг асосий йўналишларини олдиндан белгилаб берди.Европанинг етакчи университетларида қарийб 500 йил давомида тиббиёт илми айни шу асар асосида ўқитиб келинган.

Авиценна номи билан дунёга машҳур буюк олимга Франция, Австрия, Бельгия, Туркия, Эрон, Туркманистон, Тожикистон ва бошқа давлатларда ҳайкал ўрнатилган.Эндиликда Франция пойтахти Париж яқинидаги Рюэй-Мальмезон шаҳрида тиббиёт илми асосчисининг яна бир улуғвор ҳайкали қад ростлади.Бухоро вилояти ҳокимлиги буюртмаси асосида бронзадан ишланган ушбу бетакрор санъат асари хоразмлик ёш истеъдодли ҳайкалтарош Жасванд Анназаров ижоди маҳсули.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Жасванд Тошкент шаҳрида туркман шоири Махтумқули Фироғий, Жиззахда давлат ва жамоат арбоби Шароф Рашидов хотирасига ўрнатилган ҳайкалларнинг ҳам муаллифидир.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019