Франция компанияси “Қадимий Бухоро” туризм ҳудудини барпо этади

10:59 08 Октябр 2018 Маданият
1543 0
Архив сурати

Ўзбекистон Миллий банки ва Франциянинг “Буиг” компанияси туризм инфратузилмасини ривожлантириш соҳасида ҳамкорлик қилишга келишиб олишди.

Ўзбекистон Республикаси президенти Ш. Мирзиёевнинг Францияга расмий ташрифи арафасида, 5 октябрь куни Парижда ўтказилган Ўзбек-француз бизнес форумида Ўзмиллийбанк ва “Буиг” компанияси туризм соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича 100 миллион евролик битимни имзолашди.

Ўзбекистон Миллий банки матбуот хизмати маълум қилишича, Битим давлат раҳбари ташаббуси асосида қабул қилинган “Бухоро шаҳри ва вилоятининг 2017 - 2019 йиллар давомида туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш дастури”га асосан “Қадимий Бухоро” туризм ҳудудини қуришни ўз ичига олади.

Лойиҳа 10 гектар ҳудудда меҳмонхоналар, савдо-кўнгилочар маркази, ресторанлар, сара уй комплекси, ландшафт боғларини барпо қилишни назарда тутади, деб ёзмоқда ЎзА.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019