Франция Президенти Шавкат Мирзиёевни Мустақиллик куни билан табриклади

14:50 31 Август 2018 Сиёсат
168 0

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Президент жаноблари!

Ўз номимдан ва бутун Франция халқи номидан Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги куни билан Сизга энг эзгу тилакларимни изҳор этишдан, Ўзбекистон халқига бахт-саодат ва равнақ тилашдан бағоят мамнунман.

Кўп йиллар давомида ҳамкор бўлиб келаётган Франция ва Ўзбекистон муносабатлари янада ривожланиб бораётганини олқишлайман. Икки томонлама товар айирбошлаш ҳажми ортаётгани ва стратегик ҳамкорлигимиз диверсификация қилинаётгани баробарида жорий йилда сиёсий мулоқотимиз янада мустаҳкамланади. Париж шаҳрига бўлажак расмий ташрифингиз давомида Сиз билан учрашувимизни катта мамнуният билан кутяпман.

Ушбу ташриф олдидан икки томонлама кўплаб муҳим учрашувлар, жумладан, 20 июль куни савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия мажлиси ўтказилди. Бўлажак олий даражадаги музокаралар ўзаро муносабатларимизни фаоллаштириш ва янада  диверсификация қилиш йўлларини муҳокама этиш учун яхши имконият бўлади.

Фурсатдан фойдаланиб, Сизни мамлакатингизнинг Франция учун муҳим бўлган Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликни ривожлантиришга қўшаётган ҳиссаси билан қутлашга ижозат бергайсиз.

Президент жаноблари, Сизга бўлган юксак ҳурматимни қабул қилгайсиз.

Эммануэл Макрон,

Франция Республикаси Президенти


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар