Франция — икки карра жаҳон чемпиони!

09:52 16 Июль 2018 Спорт
672 0
Фото: Getty Images

Футбол бўйича жаҳон чемпионати мусобақаси якунига етди. Сўнгги ҳал қилувчи учрашувда Франция ва Хорватия терма жамоалари ўзаро рўбарў келишди.

Учрашувнинг дастлабки қисмида хорватлар устунлик қилган бўлсада, французлар ҳисобни очишди. Марио Манджукич ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Кўп ўтмай Иван Перишич, ҳисобни тенглаштирди. Бироқ қолган дақиқаларда французларни тўхтатиб бўлмай қолди. Аввалига Гризманн пенальтидан, иккинчи бўлимда эса Поль Погба ва Килиан Мбаппе томонидан киритилган голлар "уч ранглилар"ни йирик ҳисобда олдинга олиб чиқди. Бироз ўтиб, Марио Манджукич фарқни биттага қисқартирди. Аммо қолганига хорватларнинг кучи етмай қолди.

Шу тариқа Франция орадан 20 йил ўтиб яна бир бор жаҳон чемпиони деган номни қўлга киритди.

ЖЧ-2018
ФИНАЛ

Франция – Хорватия 4:2 (2:1)
Голлар:
Манджукич (18, автогол), Гризманн (38, пенальти), Погба (59), Мбаппе (65) – Перишич (28), Манджукич (69).
Франция: Льорис, Павар, Варан, Умтити, Люка Эрнандес, Мбаппе, Погба, Канте (Нзонзи, 55), Матюиди (Толиссо, 73), Гризманн, Жиру (Фекир, 81).
Хорватия: Субашич, Врсалько, Ловрен, Вида, Стринич (Пьяца, 81), Брозович, Ребич (Крамарич, 71), Модрич, Ракитич, Перишич, Манджукич.
Огоҳлантиришлар: Канте (27), Люка Эрнандес (41), Врсалько (90).


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019