Фракция аъзолари юборган 33 депутатлик сўровининг тақдири нима бўлди?

15:28 18 Октябр 2018 Сиёсат
752 0

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси томонидан ўтказилган матбуот анжуманида оммавий ахборот воситалари вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди. Айни чоғда фракциянинг шу йил тўққиз ой мобайнида амалга оширган ишлари таҳлил қилиниб, истиқболли режалар белгилаб олинди.

Қайд этилганидек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан 19 та қонун лойиҳаси қонун ташаббуси ҳуқуқи асосида киритилган бўлиб, уларнинг 15 тасида фракция аъзолари иштирок этган, шунингдек, партия Сайловолди платформасида белгиланган вазифаларнинг ижросига қаратилган 3 та қонун лойиҳаси айнан фракция аъзоларининг ташаббуси асосида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг муҳокамаларига киритилган.

Бундан ташқари, фракция аъзолари партия ташкилотлари ва гуруҳлари томонидан ҳудуддаги мавжуд моддий маданий мерос объектларини тўлиқ инвентаризация қилиш, уларни муҳофазалаш ва фойдаланиш ҳолатини ўрганиш ҳамда бу боради аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган ишларда ҳам фаол қатнашган. Бугунги кунга қадар, республикамиздаги мавжуд 7 500 дан ортиқ моддий маданий мерос объектларидан 6 620 га яқини ўрганилиб, қайта хатловдан ўтказилди. Моддий маданий мерос объектларини асраш ва тарихий ёдгорликларни реконструкция қилиш, таъмирлаш ва консервациялаш, уларнинг чегараларини, муҳофаза ҳудудларини белгилаш, кадастр рўйхатидан ўтказиш чоралари кўрилмоқда ҳамда 2019 йилги Давлат бюджети лойиҳасига ушбу тадбирлар учун зарур маблағлар ажратилиши кўзда тутилмоқда.

Анжуманда бу борада парламент назорати амалга оширилгани, хусусан, жорий йил учун фракция ташаббуси билан меъморий-тарихий, ижтимоий-маданий объектларни асраб-авайлаш, туризм салоҳиятини ривожлантириш, шунингдек, янада оммалаштириб, тарғиб қилиш мақсадида мамлакатимиздаги маданий-археология мероси объектларида консервациялаш ва реставрация қилиш ишларини ўтказиш бўйича дастурни молиялаштириш учун Давлат бюджетидан 38,7 миллиард сўм ажратилишига эришилгани қайд этилди.

Шу билан бирга, фракция аъзоларининг ҳудудлардаги фаолияти, сайловчилар билан учрашувлари олдинги йилларга нисбатан самарали кечди. Хусусан, жойлардаги ҳақиқий ҳолатни ўрганиш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим вазифаларини ҳал этиш, фуқароларнинг ҳуқуқ-манфаатларини таъминлаш юзасидан аниқланган масалалар ечими бўйича тегишли вазирлик, идора ва ташкилотларга 33 та депутатлик сўрови юборилиб, 29 та (97,8 фоиз) масала ижобий ҳал этилган, 1 тасига жавоб кутилмоқда, қолган 3 таси жойлардаги 2019 йилга мўлжалланган Давлат дастурига киритилиши билан боғлиқ экани таъкидланди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019