Фототанқид! Тарихда қолиш учун тошга ёзиш шартмас!!!

16:41 16 Май 2018 Маданият
769 0
Фото: Фазлиддин Абилов / "Халқ сўзи"

XIV асрнинг охирларида соҳибқирон Амир Темур ташаббуси билан Тошкентдан кўп ҳам узоқ бўлмаган жойда Зангиота ва унинг аёли Анбар она шарафига ёдгорлик ўрнатилишига киришилади.

Мана неча асрлардирки, улуғ авлиёнинг руҳидан мадад олиш учун  мамлакатимиз ва дунёнинг турли чеккаларидан оқиб келаётган зиёратчиларнинг қадами бу ердан узилмайди. Марказий Осиёдаги руҳий қувватни мукаммал идрок этмоқ учун ҳам улуғ аждодимиз Зангиота томонидан яратилган таълимот ва у кишининг шахсига ҳурмат-эҳтиром зарур бўлади.

Фото: Фазлиддин Абилов / "Халқ сўзи"

Академик Акмал Саидов таъбирига кўра, “Занги ота ҳазратлари Марказий Осиё минтақасида ІХ–ХІІ асрларда юз берган биринчи илмий-маданий юксалиш, яъни илк Шарқ Уйғониш даврининг намояндаси, ўз замонида ҳикмат ва маънавият, дин ва тасаввуф ривожига катта ҳисса қўшган мутасаввиф ва авлиё боболаримиздандир”.
Шу сабабли Зангиота мажмуасини таъмирлаш ишларига жуда катта эътибор берилиб, бу ерда улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилди, зиёратчилар оқими кўпайди.

Фото: Фазлиддин Абилов / "Халқ сўзи"
Фото: Фазлиддин Абилов / "Халқ сўзи"
Фото: Фазлиддин Абилов / "Халқ сўзи"
Фото: Фазлиддин Абилов / "Халқ сўзи"
Фото: Фазлиддин Абилов / "Халқ сўзи"
Фото: Фазлиддин Абилов / "Халқ сўзи"
Фото: Фазлиддин Абилов / "Халқ сўзи"
Фото: Фазлиддин Абилов / "Халқ сўзи"

Аммо мана бу суратларда кўриб турганингиз каби манзаралар Зангиота мажмуаси атрофидаги нохуш ҳолат бўлиб, кўнгилни хира қилади. Ҳолбуки, бу муқаддас жой тарбия ўчоғи ҳам бўлгани боис, бунинг натижаси “хўтикни тарбияласанг эшак бўлур!” қабилида якунланса, кўнгилни хира қилмай қолмайди. Нима дедингиз? ИЛТИМОС, ТОШГА ЁЗМАНГ!
Шойим БЎТАЕВ.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар