Фототанқид! Қадим деворларда ёш тўккан тарих

18:36 21 Май 2018 Маданият
279 0

Маданият вазирлиги диққатига!

Фото: xs.uz

“Ҳар бир миллатнинг маданий савияси ота-боболарининг заҳматли меҳнати эвазига бунёд этилган маданий обидаларга муносабати билан белгиланади”, деган гап бор. 
Дарҳақиқат, ўтмиш фактларини қайд этиш билан кифояланиб, шу билан катта ишни дўндирдим, дея хомхаёл қилгувчи тарихчилар у билан юзма-юз тўқнаш келишганда баъзан анча ҳижолатга қолишлари эҳтимолдан узоқ эмас.

Фото: xs.uz

“Мулла Турсунжон” мадрасаси Бухоро шаҳридаги 9-ўрта умумтаълим мактабининг қаршисида жойлашган. Бу иншоотнинг пештоқида номигагина турадиган ёрлиқни ҳам учратмадик.
— Илгари бир ёрлиқ бор эди, — дейди мадраса кираверишидаги бир ҳужрада ул-бул сотиб ўтирган Обиджон Остонов. — Болалар футбол ўйнаб синдириб юборишган.
Эвоҳ, демоқдан ўзга чора йўқ!

Фото: xs.uz

Лотинча имлодаги бир ёрлиқда “Дўстум-чорғоси масжиди”, икккинчисида эса “Дўстум чухрадгоси масжиди”нинг аҳволи ҳам “Мулла Турсунжонникидан” қолишмайди. Бундан “Раҳмонқул” мадрасаси ҳафа бўлмасаям бўлади.

Фото: xs.uz
Фото: xs.uz
Фото: xs.uz

Бундай қаровсиз тарихий иншоотларнинг аксарияти ёрлиқларида аллақачонлар йўқолиб кетган “Маданият ва спорт ишлари вазирлиги”, аллақандай мавҳум “Давлат муҳофазасига олинган” сингари сўзлар билан ҳеч нарса қилиб бўлмаслигини ҳамма аллақачон тушуниб етгани сир эмас. Энди ҳаракат керак? Аммо бу ҳаракатни ким қилади? Ҳаракат бошланади? Буниси бизга қоронғу...
Шойим БЎТАЕВ.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар