Фототанқид! Меъморий мажмуа қачон сонга киради?

17:25 25 Май 2018 Маданият
702 0

Маданият вазирлиги диққатига!

Бухородаги ноёб қўҳна ёдгорликлар сирасидаги кароматли шайх Турки Жандий-Хўжа Жандий меъморий ёдгорлиги мажмуасидаги мачит ва мадраса, мақбарани излаб келиб, томоша қилишга иштиёқмандлар ички ва ташқи туризм ишқибозлари орасида кўплаб топилади. 

Негаки, Ҳазрат Абу Наср Аҳмад бин Фазл бин ал Мусий ал Жандий (бу зоти шариф Турки Жанди номи билан машҳур) машҳур уламо Абу Бакр Гулободийнинг шогирди бўлиб, илм-маърифат аҳли орасида юксак ҳурмат-эҳтиромга сазовор бўлган.

Сиз суратларда кўриб турган лавҳаларда Бухородаги машҳур меъморий мажмуанинг бугунги кундаги аҳволи акс этган. Бу меъморий мажмуанинг қачон сонга кириши ҳақида сўз кетганда, мутасадди ташкилотлардан унинг режага киритилгани-ю таъмирланиши мўлжалланаётгани ҳақидаги баҳоналардан ўзга жўяли жавоб ололмайсиз. Вақт эса кутиб турмайди. Бугунги ёриқ девор эртага қулаб тушади, индинга эса ер билан яксон бўлади. Ундай чоғда нечоғли пухта бўлмасин, кўзланган режанинг ҳам фойдаси бўлмайди. Ўсмани ҳайитда қўйилиши ҳақидаги халқ нақли эса фақат қош ҳақида эмаслигини унутмаслик лозим.
Шойим БЎТАЕВ.
Суратлар муаллифи: Ҳасан Пайдоев / "Халқ сўзи".  


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар