Фотосурат учун 2200 АҚШ доллари талаб қилган аёл ушланди

15:50 08 Сентябр 2020 Жамият
330 0

2020 йилнинг 3 сентябрь куни 42 ёшли С.Н. (аёл) таниши 43 ёшли Ф.А. нинг (аёл) шахсий фотосуратларини қўлга киритиб, уларни Ф.А. учун сир сақланиши лозим бўлган маълумотлар сирасига киришини билган ҳолда, келгусида ушбу расмларни уни яқин қариндошларига ҳамда интернет тармоғи орқали тарқатиб шарманда қилиш билан қўрқитиб, ҳаракатларни амалга оширмаслик эвазига Ф.А.дан 2200 АҚШ доллари миқдордаги пулларни товламачилик йўли билан талаб қилиб келаётганлиги аниқланган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

"Жорий йилнинг 4 сентябрь куни ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Самарқанд шаҳар Университет хиёбонида С.Н. таниши Ф.А.дан 2200 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши бўйича С.Н. айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, унга нисбатан «гаров» эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда" дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?