Фоторепортаж: Ҳарбийлар томонидан сардобаликларга беғараз ёрдам кўрсатилмоқда

00:02 05 Май 2020 Жамият
1648 0

Мудофаа вазирлиги таркибидаги округлар, жумладан, Марказий ҳарбий округ қўшинларида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчилар ҳам сирдарёликларга кўмак бериш мақсадида Сардоба туманига етиб келди. Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати маълум қилди.

2 май куни округ қўмондонлиги бошчилигида етиб келган 2000 дан зиёд ҳарбий хизматчилар “Қўрғонтепа” ва “Софлик” маҳалласидаги кенг кўламли ишларга жалб қилинган. Шунингдек, округ тасарруфидаги 200 га яқин ҳарбий техникалар табиий офат оқибатларини бартараф этишда ҳам қўл келмоқда. Бунинг натижасида аксарият оилалар ўз уйларига қайта бошлади.

Жиззах, Самарқанд ҳамда Каттақўрғон гарнизонларидан ташриф буюрган ҳарбий хизматчилар эрталаб соат 06.00 да 22.00 га қадар уйларни қайта таъмирлаш, сув чиқариш, йўлларни очиш ва бошқа ишларга кўнгилли равишда ёрдам беришмоқда.

Бундан ташқари, округ радиацион кимёвий биологик муҳофаза бўлинмалари, психологлар ҳамда тиббиёт пунктти ходимлари томонидан аҳоли саломатлиги текширилиб, фуқаролар вақтинча жойлашган жойлар дезинфекция қилинмоқда.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?