Фоторепортаж: Дам олиш куни Тошкент кўчалари бўйлаб ретро-автомобиллар карвони ўтди

16:20 06 Май 2019 Жамият
358 0

Кеча, 5 май куни Тошкент шаҳри аҳолиси ва меҳмонлари пойтахт кўчалари бўйлаб ўтган ретро-автомобиллар карвонини томоша қилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ўнлаб ретро автомобиль ва мотоцикллар, юзлаб маҳаллий автотранспорт воситалари Ўзбекистон байроқларини кўтариб, ҳарбий оркестр садолари остида 25 километрлик масофани босиб ўтди. Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳамда “Retro Uz” клуби билан ҳамкорликда 9 май – Хотира ва Қадрлаш кунига бағишлаб ўтказилган мазкур акция иштирокчиларда олам таассурот қолдирди.

Автокарвон Қуролли Кучлар академиясининг марказий дарвозаси олдидан бошланиб, Тошкент Кичик ҳалқа йўли ҳамда Бунёдкор ва Алишер Навоий кўчалари бўйлаб ўтди.

Унда Қуролли Кучлар академияси ҳарбий хизматчилари шахсий автомобилларда ҳам иштирок этди.

 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019