Брюсселда Эрон ядро дастурини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари муҳокама қилинди 

13:19 16 Май 2018 Дунё
555 0
Фото: vestifinance.ru

Кеча Брюсселда Теҳрон ядро дастури бўйича ҳаракатларнинг кенг қамровли қўшма режасини иқтисодий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари муҳокама қилинди. 

Унда “евроучлик” – Франция, Буюк Британия, Германия ТИВ раҳбарлари, Эрон бўйича БМТ воситачилари иштирок этди. Бу ҳақда ЕИнинг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Фидерика Могерини музокаралар якунларидан келиб чиқиб маълумот берди. У томонлар битимни сақлаб қолишни ҳуқуқий жиҳатдан кафолатлаш бўйича келишувга эришмаганини ҳам айтиб ўтди.

“Гап мазкур битимни аниқ амалий тарафдан иқтисодий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари ҳақида борди. Бугун Эрон ядро келишуви ва унинг барча мезонларини қутқариб қолиш – асосий мақсаддир”, — деди Могерини.

Иқтисодий қўллаб-қувватлаш деганда нефть ва газ, нефть маҳсулотлари савдоси, банк транзакциялари, Эрон билан авиация, денгиз ва ерусти транспорт воситалари бўйича шартномаларни давом эттириш, шунингдек, ушбу давлатга экспорт кредитлари тақдим этиш тушунилади, деб ёзади “ТАСС” ахборот манбаси.

Европалик дипломат келгуси ҳафтада Венада Эрон ва Европа Иттифоқининг ташқи сиёсатга маъсул мутасаддилари айнан шу масалада учрашув ўтказиши ҳақида ҳам билдириб ўтди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар