Forbes жаҳоннинг энг кўп ҳақ олувчи спортчилари рўйхатини эълон қилди

16:39 30 Май 2020 Дунё
493 0

Фото: kommersant.ru

«Катта шлем» таснифидаги теннис турнирларининг 20 карра ғолиби Рожер Федерер Forbes томонидан жаҳоннинг энг сердаромад спортчиси деб эълон қилинди.

Швейцариялик теннисчи 2019 йилнинг 1 июнидан 2020 йилнинг 1 июнь кунига қадар 106,3 миллион АҚШ доллари миқдорида даромад топган. Шундан 6,3 млн – мусобақа мукофот пуллари, 100 млн – ҳомийлик даромадларидир. Спортчилар рейтингини илк марта теннисчи бошқармоқда.

Шунингдек, бу сафарги рейтингда футболдаги машҳур рақиблар - Криштиану Роналду Лионел Мессидан бу борада ўзиб, 2-ўринга чиқиб олган. Португалиялик футболчи аргентиналикдан камроқ маош олсада, реклама ва ҳомийлик даромадларидан кўпроқ фойда кўрган.

Рейтингнинг топ-ўнлиги билан танишинг:

1. Рожер Федерер, теннис - $106,3 млн

2. Криштиану Роналду, футбол – $105 млн (маош – $60 млн / ҳомийлик даромади – $45 млн)

3. Лионел Месси, футбол – $104 млн ($72 млн / $32 млн)

4. Неймар, футбол – $95,5 млн ($70,5 млн / $25 млн)

5. Леброн Жеймс, баскетбол – $88,2 млн ($28,2 млн / $60 млн)

6. Стефен Карри, баскетбол – $74,4 млн ($30,4 млн / $44 млн)

7. Кевин Дюрент, баскетбол – $63,9 млн ($28,9 млн / $35 млн)

8. Тайгер Вудс, гольф – $62,3 млн ($2,3 млн / $60 млн)

9. Кирк Казинс, Америка футболи – $60,5 млн ($58 млн / $2,5 млн)

10. Карсон Венс, Америка футболи – $59,1 млн ($55,1 млн / $4 млн).

Спортчиларнинг топ-100талик рейтингидан 35 нафар баскетболчи, 31 нафар Америка футболи вакиллари, 14 нафар футболчи, 6 нафар теннисчи, 5 нафар боксчи ва MMA вакиллари, 4 нафар гольфчи, 3 нафар пойгачи ва бир нафардан бейсбол ва крикетчилар жой олган.

Маълумот учун, 2019 йилда ушбу рейтингда Месси пешқадамлик қилган, Роналду ва Неймар учликдан жой олганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?