Фирибгарлар Uzmobile абонентларига оммавий ҳужум уюштирмоқда

11:44 11 Июнь 2018 Жамият
386 0

Фирибгарлар Uzmobile миллий оператори абонентларини спам қўнғироқ ва SMS-хабарлар билан безор қилмоқда. Компания ўз мижозларига огоҳлантириш билан чиқди.

“Ҳурматли абонентлар! Uzmobile абонентларига фирибгарлик қўнғироқлари пайдо бўлгани муносабати билан +882337111* ёки +881* префиксли ўтказиб юборилган қўнғироқлар ва SMS’ларга жавоб бермасликни сўраймиз. Шунингдек, SMS ва қўнғироқларга рухсат сўровчи мобил дастурларни ўрнатишда ҳушёр бўлишни сўраймиз”, — дейилади компания хабарида.

Мазкур янгилик ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокама қилинмоқда. Фойдаланувчилар фирибгарлар кунига 3 тадан 10 мартагача қўнғироқни амалга ошираётгани, телефонни олганда эса ўша заҳоти уни қўйиб қўяётганини билдирган.

“Бу фирибгарликнинг таниш кўриниши. Улар сиз шу рақамга қўнғироқ қилишингизни кутади. Улар жуда узоқда рўйхатдан ўтган. Агар телефон қилсангиз барча пулларингизни суғуриб олади”, — дея огоҳлантирган фойдаланувчилардан бири.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар