ФИФА энг яхши футболчи бўлиш учун 10 нафар даъвогар номини эълон қилди

12:28 25 Июль 2018 Спорт
624 0
Фото: As

Халқаро футбол Иттифоқи (ФИФА) 2018 йилги мавсумнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун даъвогар бўлган 10 нафар футболчи номини эълон қилди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълумот учун, ташкилот томонидан тақдим этилади The Best соврини олдинги йилдагидан фарқли равишда бу йилдан эътиборан йил якунларида эмас, балки мавсум якунларига кўра, тақдим этилади. 10 футболчи 2017 йилнинг августидан 2018 йилнинг 15 июлига қадар кўрсатган ўйинларига орқали танлаб олинган.

Шундай қилиб, ФИФА томонидан энг яхши бўлиш учун даъвогарлар рўйхатидан Криштиану Роналду, Кевин де Брюйне, Антуан Гризманн, Эден Азар, Ҳарри Кейн, Килиан Мбаппе, Лионель Месси, Лука Модрич, Муҳаммад Салоҳ ва Рафаэль Варан ўрин олган.

Ғолиб терма жамоа бош мураббийлари ва сардорлари берган овозга кўра аниқланади. Соврин соҳиби август ойида эълон қилинади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар