Терма жамоаларнинг янги рейтингини эълон қилинди

17:59 20 Декабрь 2018 Спорт
529 0

Архив фото

ФИФА терма жамоаларнинг декабрь ойи якунига кўра рейтинг жадвалини эълон қилди.

Унда Ўзбекистон термаси 1251 очко билан 95-ўринни эгаллаб турибди. “Оқ бўрилар”нинг очкоси ва ўрни ўтган ойга нисбатан ўзгармаган.

Осиё миқёсида Ўзбекистон терма жамоаси 14-ўринда бормоқда. Рейтингни 1481 очко жамғарган Эрон терма жамоаси бошқариб турибди. Кейинги ўринларда Австралия, Япония, Жанубий Корея, Саудия Арабистони ва Сурия терма жамоаси боришяпти.

Дунё рейтингининг юқори қисмида ўтган ойга нисбатан ўзгариш бўлмади. Биринчи ўринда 1727 очко жамғарган Бельгия, иккинчи ўринда 1726 очко жамғарган Франция, учинчи ўринда 1676 очко жамғарган Бразилия жойлашган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019