ФИФА президенти Ўзбекистон клубига табрик йўллади

10:14 03 Декабрь 2018 Спорт
474 0

Фото: Sportbox

ФИФА президенти Жанни Инфантино Тошкентнинг “Локомотив“ клубини Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритгани билан табриклаб, мактуб юборди.

Мактубда, жумладан, шундай дейилади:

“Тошкентнинг ПФК “Локомотив“ клуби кетма-кет учинчи марта мамлакат чемпионлигини қўлга киритгани муносабати билан ўз табригимни йўллашдан бениҳоя мамнунман.

Мазкур чемпионликка ўз ҳиссасини қўшган, катта ҳажмдаги меҳнатни амалга оширган клубнинг барча ходимларини ҳам юксак натижа билан табриклаб қоламан.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан юртингизда футбол ривожи учун амалга оширилаётган кўплаб ислоҳотлар, чора-тадбирлар ва саъй-ҳаракатлар футбол жамоатчилигини хурсанд қилмоқда.

Мазкур ислоҳотларни амалга оширишда Сизларга муваффақиятлар тилаб қоламан!

Жанни Инфантино, ФИФА президенти“.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019