Фестиваллар шаҳрига айланаётган Шаҳрисабзга “Info-Tour” бошланди

09:38 08 Февраль 2019 Жамият
601 0

Фото: Халқ сўзи​​

Саид Раҳмонов / “Халқ сўзи online”. Пойтахтимиздаги Марказий темир йўл вокзалидан Тошкент - Шаҳрисабз йўлида ҳаракатланувчи “Афросиёб” тезюрар поезди йўлга чиқди. Унинг одатдаги рейслардан фарқи шундаки, поезд 20 дан зиёд марказий оммавий ахборот воситалари ҳамда 20 га яқин турфирмаларнинг вакилларини бағрига олганидир.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан ташкил этилган мазкур тадбирдан кўзланган мақсад Шаҳрисабз шаҳрининг сайёҳлик салоҳияти билан яқиндан танишиш, тарғиб қилишдир.

- Президентимиз 2018 йил 13-14 декабрь кунлари Қашқадарё вилоятига қилган ташрифи давомида Шаҳрисабзни фестиваллар шаҳрига айлантириш, ҳудуднинг сайёҳлик салоҳиятини ошириш бўйича топшириқлар берган эди, - дейди Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси бошқармаси бош мутахассиси Фахриддин Зоиров. - Шундан келиб чиқиб, айни пайтда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда йил давомида ўтказиладиган тадбир ва фестиваллар режаси ишлаб чиқилиб, уларнинг изчил ижроси таъминланяпти. Бугунги сафар давомида унинг доирасида бажарилган дастлабки ишлар билан яқиндан таништирамиз.

Суҳбатдошимизнинг айтишича, ҳудудда туристик хизматлар кўрсатиш сифати тубдан яхшилаш, кўламини кенгайтириш мақсадида, энг аввало, мавжуд меҳмонхоналарни модернизация қилиш баробарида, янгилари бунёд этиляпти. Янги туристик маршрутлар ишлаб чиқиляпти. Бинобарин, яшил шаҳар дея таърифланадиган қадим Кешда экотуризм, экстремал туризм, этнотуризм, зиёрат туризмини ривожлантириш учун табиий имкониятлар мавжуд. Ўтган йили ушбу ҳудудни пойтахт билан тўғридан-тўғри боғлайдиган “Афросиёб” тезюрар поезди қатнови йўлга қўйилиши замирида ҳам ана шу шароитлардан оқилона фойдаланиш, сайёҳлар оқимини кўпайтиришдек эзгу мақсад мужассам.

- Инфо-тур ташкил этилгани биз, журналистлар учун айни муддао бўлди, - дейди ЎзА веб-сайти етакчи муҳаррири Сайёра Шоева. - Чунки ўзимиз туризм мавзусини ёзсакда, ҳали жойларда айни соҳада бажарилган ишлар, ўзгариш ва янгиликлар ҳақида етарлича маълумотга эга эмасмиз. Масалан, мен Шаҳрисабзга биринчи бор сафар қилишим. Унинг давомида қизиқарли маълумотлар тўплаб, ўқувчиларга етказишни ният қилганман.

Сайтимизни кузатиб боринг. Сафар тафсилотлари билан таништириб борамиз.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019