“Фестиваллар шаҳри” Шаҳрисабз туристик майдон мезбонига айланади

10:12 09 Февраль 2019 Жамият
804 0

Фото: Динара Чиркова/“Халқ сўзи”.

Саид Раҳмонов, “Халқ сўзи ONLINE” хабар қилади.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорликда Қашқадарё вилоятига уюштирилган “Info-Tour” дастуридаги асосий тадбир Шаҳрисабзнинг тарихий марказидаги “Коба” мажмуасида бўлиб ўтди.

Бу бежиз эмас, албатта. Зеро, Буюк Ипак йўлидаги мазкур тарихий объект қадимда карвонсарой бўлиб, мусофирлар дам олиб, ҳордиқ чиқарадиган маскан бўлган.

Фото: Динара Чиркова/“Халқ сўзи”.

Бу ерга йиғилганлар хаёлан ўтмишга сайр қилиб, Қашқадарё вилоятининг туристик салоҳияти ва янги сайёҳлик йўналишлари, шунингдек, “Фестиваллар шаҳри”нинг фестиваль ҳамда кўнгилочар тадбирлари тақвими тақдимотлари билан танишдилар.

— Ўтган йили Шаҳрисабз шаҳри мезбонлик қилган биринчи халқаро Мақом анжумани йирик фестиваллар ўтказиш, сайёҳларга манзур хизматларни ташкил этишда ўзига хос тажриба майдони вазифасини ўтади, — дейди Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Отабек Олимжонов. — Мақсадимиз йил давомида ана шундай нуфузли тадбирларни ўтказиш орқали сайёҳларни кўпроқ жалб қилишдан иборат. Бунинг учун ўндан ортиқ йирик фестиваллар ўтказиш режалаштирилмоқда. Масалан, Наврўз умумхалқ байрами кунларида Халқаро миллий либослар фестивали, кўпкари, миллий кураш ўйинлари уюштирилади. Шунингдек, “Шаҳрисабз ҳунармандлар маскани”, “Shahrisabz muzic dance” мусиқа фестивали, “Ҳисор тоғлари” экофестивали ташкил этилади. 

Фото: Динара Чиркова/“Халқ сўзи”.

Таъкидлаш керакки, ҳудуд қишлоқ хўжалиги, хусусан, боғдорчилиги билан ҳам машҳур. Бу эса агротуризмни ривожлантириш учун айни муддао. Шу боис жорий йилда “Анор” фестивали уюштирилиши кўзда тутилган. Мазкур тадбир иштирокчилари шаҳар туташ бўлган Китобнинг дунёга машҳур Варганза анорларини етиштириш, сақлаш ва етказиб бериш жараёнига яқиндан гувоҳ бўлишлари мумкин.

Дарвоқе, эндиликда Шаҳрисабзда ҳар йили 1 — 8 февраль кунлари туристик майдонга мезбонлик қилади. Унда соҳа мутахассислари, туроператорлар, чет эллик экспертлар қатнашиб, Ўзбекистон туристик салоҳиятини ошириш, тарғиб этишнинг долзарб масалаларини муҳокама қилишади.

Фото: Динара Чиркова/“Халқ сўзи”.

Тадбир давом этмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019