Фермерларнинг хабардорлигисиз банк операциясини амалга оширган собиқ банк масъулининг кирдикорлари фош этилди

13:38 24 Август 2020 Жамият
287 0

Термизда фермерларнинг хабардорлигисиз банк операциясини амалга оширган собиқ банк масъул ходими кирдикорлари фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Термиз шаҳар бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида ўтказилган терговга қадар текширувда, “Ипотека банк” АТИБ Сурхондарё вилоят филиалининг собиқ бўлим бошлиғи К.И. 2 та фермер хўжалиги ва фуқаро С.га ажратилган жами 44,5 млн сўм кредит маблағларини “Ф-К” фермер хўжалиги ҳисоб рақамига уларнинг хабардорлигисиз ўтказиш орқали талон-торож қилганлиги ҳамда мазкур фермер хўжалигининг ҳисоб-рақамига бошқа фермер хўжаликларидан ўтказилган 150 млн сўм маблағларини ноқонуний айланмасини амалга ошириб, хўжалик юритувчи субъектлар манфаатларига зарар етказганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан К.И.га нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “г” банди ва 209-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?