Фермер ёки деҳқонларнинг кенгашга аъзолиги мажбурий этиб белгиланди

11:46 05 Апрель 2019 Жамият
295 0

Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонун Президент томонидан имзоланди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар берди.

Қонун билан Ер кодексига ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг бекор қилинишига оид бир қанча ўзгартиришлар киритилди.

Жумладан, қишлоқ хўжалигига тааллуқли бўлмаган эҳтиёжлар учун берилган ер участкасидан икки йил мобайнида фойдаланилмаганда унга бўлган ҳуқуқ бекор қилинади. Илгари бу давр 3 йил эди. (Мазкур норма уч ойдан сўнг кучга киради.)

Эндиликда, фермер ёки деҳқонларнинг Ўзбекистон деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига аъзолиги мажбурий этиб белгиланди. Бунда аъзолик тугатилганда ер участкасига бўлган ҳуқуқ ҳам бекор қилинади.

Кенгашлар уйларни айланиб чиқиш орқали деҳқон хўжаликларининг ердан ҳамда томорқадан самарали фойдаланилишини мониторинг қилади.

Шунингдек, Кенгашлар фермер, деҳқон хўжаликларига ҳамда томорқа эгаларига ердан самарали фойдаланиш зарурлиги тўғрисида кўрсатма беришга ҳақли.

Уй-жой кодексига киритилган қўшимчаларга кўра, турар жой мулкдори фарзандларининг эр-хотини ҳам унинг оила аъзолари қаторига киритилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019