Фермер хўжалиги мулкини талон-торож қилган шахснинг кирдикорлари фош этилди

10:36 14 Февраль 2020 Жамият
181 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ғузор туман бўлими томонидан “S.Chorva” фермер хўжалиги раҳбари Н.Х.нинг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро У.Х. фирибгарлик йўли билан мазкур фермер хўжалигини муҳр ва штампларини қўлга киритиб, “Косон Дон” МЧЖга қарашли Ғузор филиалидан қалбаки юк хатлари асосида 22,7 млн. сўмлик уруғлик буғдой ва арпа маҳсулотларини олиб номаълум шахсларга сотиб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан У.Х. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шу ўринда, хўжалик юритувчи субъектлари вакилларидан қонуний фаолиятингизни тасдиқловчи муҳр ва штампларингизни уларга эгалик ҳуқуқи бўлмаган шахсларга бермасликларини сўраб қоламиз.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019