Фарғонада шаҳар ва туман халқ таълими бўлимларига 36 та Damas автомобили топширилди

10:20 29 Май 2018 Жамият
339 0
Фото:ЎзА


Фарғона вилоятидаги шаҳар ва туман халқ таълими бўлимларига махсус жиҳозланган «Damas» автомашиналари тантанали топширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 21 августдаги «Таълим ва тиббиёт муассасаларини молиялаштириш механизмини ҳамда давлат молиявий назорати тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори асосида шаҳар ва туман халқ таълими бўлимларида ҳам янги ихтисослаштирилган таъмирлаш-эксплуатация бўлимлари ташкил этилди.

Мазкур бўлим бино ва иншоотларни тегишлича эксплуатация қилиш, сув, электр энергияси, газдан тежамкорлик билан фойдаланиш, уларни ҳисобга олиш асбоб-ускуналари ҳолатини мониторинг қилиш каби бир қатор ишлар билан шуғулланади. Айни кунларда таъмирлаш-эксплуатация бўлимлари махсус жиҳозланган автомашиналар билан таъминланмоқда. Шаҳар ва туман халқ таълими бўлимларига топширилган 36 та Damas автомашинаси ҳам ана шу ишларнинг узвий давомидир.

"Вилоятда 916 та умумтаълим мактаби бор. Maxсус жиҳозланган автомашиналар таълим масканларига сифатли хизмат кўрсатишда муҳим аҳамиятга эга. Мобил ҳаракатдаги таъмирлаш-эксплуатация хизмати энг чекка ҳудуддаги мактабга ҳам бориб, амалий ёрдам беради", — дейди вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи М.Турдиматов.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар