Федерика Могерини қай йўл билан Афғонистонда тинчлик ўрнатиш мумкинлигини айтди

16:02 27 Март 2018 Сиёсат
1096 0

Европа Иттифоқи Афғонистон Президенти Ашраф Ғанининг “Толибон” ҳаракати аъзоларини санкция қўлланиладиган рўйхатдан чиқариб, тинчлик келишуви бўйича қилган таклифини қўллаб-қувватлашга тайёр.

Бу ҳақида Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Федерика Могерини 27 март куни Тошкент шаҳрида  Афғонистон бўйича ташкил этилган “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзусидаги халқаро конференцияда айтиб ўтди.

“Дипломатик томондан ким санкцияга тушадиган бўлса, уларни рўйхатдан чиқариб ташлаш бўйича ёрдам беришимиз мумкин. Биз жамиятда ўз ўрнини топа олиши, ўз иши ва қайта интеграциялашни бошлаши учун қуролини туширган инсонлар билан доим ишлай олардик, уларнинг оилаларини қўллаб-қувватлаган бўлардик... ” – дея Европа Иттифоқи таклифларини билдирди Ф. Могерини.

У Афғонистондаги тинчлик жараёни на Евроиттифоқ, на бошқа дахлдор шахсларга, балки афғонларнинг ўзларига тегишли эканлигини таъкидлади.

“Ҳамон уруш олиб бораётганларга даъватимиз: мулоқот ва ярашиш йўлини танланг, тинчлик музокараларини бошлашда журъатли бўлинг. Шунда биз сизни қўллаб-қувватлай оламиз, мазкур мулоқотда шерик бўламиз. Ва биз сизларга урушни тугатиш ва тинчликни ўрнатишга ёрдам берамиз”, - деди Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили.

У афғон халқи қўллаб-қувватлса ва унга ҳисса қўшсагина Афғонистонда тинчлик ўрнатилиши мумкинлигини эътироф этди.
“Афғонистон аллақачон сезиларли даражада ўзгарган. Бу ўзгаришлар давом этиши, мустаҳкамланиши, ортга қайтмаслиги керак”, — дея қайд этди. Федерика Могерини.

У ЕИ бу жараёнга тарафдор эканлигини айтар экан, иқтисодий ва дипломатик, шунингдек, турли соҳаларда эксперт билимлари бўйича кўмакни таклиф этди.

“Бугун Европа Иттифоқи рақобат жараёнига эмас, балки ҳамкорликка киришаяпти, чунки бунга қарши вазиятда қандай зарар кўрилишини яхши биламиз”, — деди у. 
 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

“Билимсизлик — инсоният учун энг қоронғу тундир”

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети олимлари билан кенг муҳокама қилиниб, “Халқ сўзи” газетаси ҳамкорлигида тайёрланган “Билимсизлик — инсоният учун энг қоронғу тундир” деб номланган рисола “Zamin Nashr” нашриёти томонидан 1000 нусхада чоп этилди.

19 Январь 2019