Федерация раиси БАА элчиси билан учрашди

17:40 23 Апрель 2019 Жамият
181 0

Бугун, 23 апрелда Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раиси Жаҳонгир Саримсоқов Бирлашган Араб Амирликларининг (БАА) Ўзбекистон Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси Муҳаммад Ҳареб Ал-Меҳаирбий жаноблари билан учрашди.

Ж.Саримсоқов элчи жанобларига Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси фаолияти, бугунги кунда унинг халқаро ҳамкорлик жуғрофияси тобора кенгайиб бораётгани, жумладан, 2018 йилдан бошлаб Халқаро истеъмолчилар ташкилоти (Consumers International – Си-Ай)нинг тўлақонли аъзо ҳисобланиши шунингдек, Жанубий Корея, Туркия, Ҳиндистон, Қозоғистон, Озарбайжон, ва Тожикистондаги турдош ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик баробарида бир-бирининг фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўлга қўйилаётгани хусусида сўзлаб берди.

‒ Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёевнинг яқинда БААга қилган давлат сафари сиёсий, иқтисодий, маданий ва гуманитар соҳаларда икки томонлама ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантиришга кенг йўл очди. Биз ҳам икки мамлакатнинг истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи турдош ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорликни йўлга қўйишни истаймиз, ‒ деди у.

М.А. Ал-Меҳаирбий энг аввало БАА вице-президенти ва бош вазири, Дубай амирлиги ҳокими Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум ҳазрати олийларини “Йил одами” мукофоти билан тақдирлагани учун федерация раҳбариятига, унинг қошидаги жамоатчилик Кенгашига миннатдорлик билдирди.

Элчи жаноблари Бирлашган Араб Амирликларидаги истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотларнинг Федерация билан ҳамкорлигини йўлга қўйиши учун элчихона исталган ёрдамни беришга тайёр эканини ҳамда ўзаро тажриба алмашув ҳар иккала томон учун ҳам фойдали бўлишини ва бунинг учун элчихона ходими Рашид Али ал-Мазруи масъул этиб тайинланишини таъкидлади.

Шунингдек, элчи жаноблари Федерация томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг турмуш шароитини яхшилашга кўмаклашиш, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, имконияти чекланган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилган “Обод хонадон – юрт кўрки” ва Орол денгизининг қуриган 5 минг гектарида яшил ўрмонлар барпо этиш, у ердаги экологик барқарорликни таъминлаш, атроф-муҳитни муҳофаза этиш мақсадида ташкил этилган “Оролбўйини обод этайлик” лойиҳалари доирасида амалга оширилган ишларни юқори баҳолаб, келгусида шундай эзгу ташаббусларни амалга оширилишида ҳамкорликка тайёр эканлигини билдирди


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019