Федерал академия вице-президенти Қуролли Кучлар академиясига борди

19:13 22 Февраль 2019 Жамият
966 0

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

Германия Федератив Республикаси Федерал академиясининг хавфсизлик сиёсати масалалари бўйича вице-президенти Вольфганг Рудишхаузер бошчилигидаги делегация Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академиясига ташриф буюрди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлигининг матбуот хизмати хабар берди.

Учрашувдан кўзланган асосий мақсад ушбу олий ҳарбий таълим муассасалари ўртасида истиқболли ҳамкорлик йўналишларини муҳокама қилишдан иборатдир.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати. 

Тадбирнинг расмий қисми Қуролли Кучларимиз академияси тарихи, фаолияти ҳақидаги тақдимот билан бошланди. Сўнг хорижлик меҳмонлар йиғилганларни федерал академия билан таништирди. Ҳар бир чиқиш савол-жавоблар, қўшимча маълумотлар билан бойитилди.

Вице-президент ва унинг ҳамроҳлари таълим муассасаси музейи, ўқув хоналари билан танишдилар. Меҳмонлар бу ерда курсантлар учун яратилган шарт-шароитларга юқори баҳо беришди. Шунингдек, ташриф давомида академия дала-ўқув майдонини ҳам кўздан кечириш режалаштирилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?