Фазлиддин Ғоибназаров Шоҳжаҳон Эргашевга мағлуб бўлган боксчи билан жанг қилади 

12:04 15 Апрель 2019 Спорт
390 0

Профессионал бокснинг супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган ўзбекистонлик Фазлиддин Ғоибназаров (7-0, 4 КО) ўзининг навбатдаги жангини май ойида ўтказиши ҳақида хабар бергандик.

Маълумотларга кўра, Ғоибназаров жорий йилнинг 11 май санасида АҚШнинг Аризона штатида жойлашган Convention Center саройида бўлиб ўтадиган бокс оқшомида жанг қилади. Унга америкалик Майкал Фокс (19-1, 5 КО) рақиблик қилади. Маълумот учун, Фокс сўнгги марта февраль ойида ўзбекистонлик бошқа бир боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга қарши рингга чиқиб, ўзининг илк мағлубиятини тан олишга мажбур бўлганди.

“Биз бўлажак баҳсга жиддий ҳозирлик кўрмоқдамиз. Ҳали вақт бор, умид қиламанки, навбатдаги ғалабам билан барча бокс мухлисларини хушнуд этаман”, – деган Ғоибназаров МОҚ расмий сайтига.

Эслатиб ўтамиз, Ғоибназаров сўнгги марта 18 январь куни 8 раундлик жангда Доминикан Республикаси вакили Рикардо Гарсияни (14-5-1, 9 КО) муддатидан олдин (рақиб 4 раунддан сўнг, жангни давом эттиришдан бош тортган) мағлубиятга учратганди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019