Фармацевтика фаолияти махсус агентлик томонидан лицензияланади

10:13 20 Август 2019 Жамият
69 0

Иллюстратив фото

Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди, деб хабар берди “Ҳуқуқий ахборот” канали.

Киритилган ўзгартиришлар мувофиқ, бундай буён Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги фармацевтика фаолиятини лицензияловчи орган (аввал Соғлиқни сақлаш вазирлиги) ҳисобланади.

Шунингдек, дори воситаларини ва тиббий буюмларни ишлаб чиқарувчи ва улгуржи реализация қилувчилар устидан назорат ҳам мазкур агентлик томонидан амалга оширилади. 

Эндиликда:

-дори воситалари ишлаб чиқаришга бериладиган лицензияда дори воситаси тури ҳам кўрсатилади;

-лицензия талабгори фармацевтика маҳсулотлари назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг ахборот тизимига уланиши ҳамда лицензияловчи органга ҳар ойнинг бешинчи кунидан кечиктирмай ўтган ой учун маълумотлар тақдим этиши лозим.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019