Фарҳод Эрманов Хоразм вилояти ҳокими этиб тасдиқланди

16:14 13 Январь 2020 Сиёсат
322 0

Бугун олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг биринчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия кун тартибига вилоят сайлов комиссияси раисининг ахбороти, халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгашининг Регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш, халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашига сайланган депутатларнинг партия гуруҳларини рўйхатга олиш ва вилояти Кенгашининг доимий комиссияларини тузиш, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Хоразм вилояти ҳокими лавозимига тақдим этилган номзодни тасдиқлаш ҳамда халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари Қўшма мажлиси Маслаҳат Кенгаши аъзолигига номзодни тавсия этиш ҳақидаги масалалар киритилди.

2019 йил 22 декабр куни ўтказилган сайлов натижаларига кўра халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлангандепутатларнинг 21 нафари Ўзбекистон либерал демократик партияси, 12 нафари Миллий тикланиш демократик партияси,6 нафари “Адолат” социал демократик партияси, 18 нафари Халқ демократик партияси, 3 нафари Ўзбекистон Экологик партияси вакилларидир.

Сессияда халқ депутатлари Хоразм вилоят кенгашининг Регламенти ва доимий комиссиялари тўғрисидаги Низом тасдиқланди. Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг доимий комиссиялари тузилди ва комиссияларнинг шахсий таркиби тасдиқланди.

Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгашидаги партия гуруҳларининг ҳар бири билан маслаҳатлашувлар ўтказилиб,Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Хоразм вилояти ҳокими лавозимига тақдим этилган22-Ўртаёп сайлов округидан депутат Фарҳод Эрмановномзоди бир овоздан тасдиқланди. Шунинг билан 6-чақириқ халқ депутатлари Хоразм вилоят кенгашининг 1-сесссияси ўз ишини якунлади.

Одилбек Одамбоев

(“Халқ сўзи”)


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019