Фарғонадаги сайёр қабулни ўтказишда кўзбўямачиликка йўл қўйган масъулларга интизомий жазо чоралари қўлланилди

15:56 10 Июль 2019 Жамият
329 0

ЎзА томонидан 2019 йил 1 июль куни эълон қилинган “Саҳналаштирилган қабул ёки Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Фарғона вилоятига нега келганди?” сарлавҳали мақоласида келтирилган маълумотларни ўрганиш юзасидан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг Хизмат текшируви ўтказиш тўғрисидаги буйруғи қабул қилиниб, келтирилган ҳар бир ҳолат Ишчи гуруҳи томонидан жойига чиққан ҳолда атрофлича ўрганилди. Ўрганиш натижалари ҳақида вазирлик матбуот хизмати ахборот берди.

Унга кўра, ўрганиш натижасида қуйидагилар аниқланган:

Мўминова Зироатхон бўйича келтирилган маълумотлар ўз тасдиғини топмади. (Маълумот учун – З.Мўминованинг мурожаати, унинг турмуш ўртоғи Мўминов Олимжонни туман Ободонлаштириш бошқармасига Қўқон туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан берилган йўлланмага кўра 28.06.2019 йилдаги №65/1-сонли буйруқ асосида ишчи вазифасига ишга жойлаштирилганлиги билан ҳал қилинган).

Мирзаматова Гулбаҳор бўйича келтирилган маълумотлар ўз тасдиғини топмади. (Маълумот учун – Г.Мирзаматованинг мурожаати Олтиариқ туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан берилган йўлланма асосида Олтиариқ тумани Шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимига 28.06.2019 йилдаги №135-сонли буйруқ асосида санитарка вазифасига ишга жойлаштирилганлиги билан ҳал қилинган).

Зарифа Холмуҳамедова ва Зиёда Шамсутдинова тўғрисидаги маълумотлар ўз тасдиғини топди. (Маълумот учун – Марғилон шаҳар аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг раҳбарияти масъул ходимлари томонидан кўзбўямачилик ҳолатига йўл қўйилган). Ушбу ҳолат бевосита меҳнат органларининг масъулияти ва бу биз учун жуда аянчли ҳолат.

Сайёр қабулни ташкил этиш ва ўтказишда кўзбўямачилик ва хатоликка йўл қўйган Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари масъул раҳбар ва ходимларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексида белгиланган интизомий жазо чоралари қўлланилди.

Келгусида бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида мазкур масала Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг навбатдаги Ҳайъат йиғилиши кун тартиби муҳокамасига киритилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019