«Фарғонадаги концерт вақти иссиқдан 10 киши ҳушидан кетди». Юлдуз Усмонованинг Наманган ва Бекободдаги концертлари нега қолдирилди?

19:30 25 Июль 2018 Маданият
687 0

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг 22 июль куни Наманган шаҳрида, 23 июль куни Бекобод шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган концертлари қолдирилган эди. Концерт дастурларининг қолдирилиш сабаблари ҳақида Юлдуз Усмонованинг  продюсери Мансур Агалиев «Дарё» интернет нашрига берган қисқа интервьюсида гапириб берди.

Foto: instagram


Юлдуз Усмонованинг бутун республикамиз бўйлаб ўтказилаётган гастрол концерт дастурлари аъло даражада давом этаётган эди. Аммо Сурхондарё вилояти ҳамда Фарғона вилоятида бўлиб ўтган концерт дастурлари вақтида ҳаво жуда ҳам исиб кетиши натижасида нохуш воқеалар юз берди.
Айниқса Фарғона вилоятида ҳавонинг ниҳоятда иссиқлиги сабаб, концерт вақтида 10 га яқин мухлис ҳушидан кетиб қолди. Шундай кўнгилсизликлар такрорланишининг олдини олиш мақсадида 22 июль куни Наманган шаҳрида, 23 июль куни Бекобод шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган концертларни бошқа кунларга қолдирилди.
Наманган вилояти «Навбаҳор» стадионида бўлиб ўтиши режалаштирилган концерт дастурига 10 мингдан ортиқ билет сотилган экан, кўпчилик билетга куйиб қолдим дея нотўғри тушунчага бормоқда. Биз қолдирилган концерт дастурлари ўрнига 2 сентябрь куни Наманган вилояти «Навбаҳор» стадионида, 3 сентябрь куни Бекобод туманидаги «Металлург» стадионида концерт тақдим этамиз. Ортиқча хавотирга ўрин йўқ.
Мансур Агалиев, Юлдуз Усмонованинг  продюсери
 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар