Фарғонадаги Халқ банки бўлимида 100 минг доллар пул йўқолиб қолди

10:31 08 Февраль 2019 Жамият
1392 0

Элёржон Эҳсонов, “Халқ сўзи Online“ / Фарғона. Халқ банкининг Фарғона вилояти, Ёзёвон туманидаги филиалида 100 минг доллар нақд пул йўқолиб қолган.

Вилоят прокуратурасининг “Халқ сўзи“га маълум қилишича, 2019 йилнинг 5 февраль куни Ёзёвон тумани ИИБ навбатчилик қисмига соат тахминан 23:40 ларда Халқ банки туман филиали бошқарувчиси пул йўқолганлиги аниқлангани тўғрисида хабар берган.

Ҳозирда вилоят Ички ишлар бошқармаси ва прокуратура ходимларидан иборат махсус тергов гуруҳи тузилиб, воқеа жойида тезкор суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан (жуда кўп миқдорда ўғрилик) жиноят иши қўзғатилган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019