Фарғонадаги касалхоналарда нега койкалар сони қисқартирилмоқда?

11:01 14 Декабрь 2018 Жамият
523 0

Иллюстратив фото

Мунисхон Каримова, “Халқ сўзи Online”/Тошкент. Айни пайтда Сенатнинг ўн еттинчи ялпи мажлиси ўз ишини давом эттирмоқда. Йиғилиш аввалида бугун кўриб чиқиладиган масалалар кун тартибига яна иккита қонун қўшилгани айтиб ўтилди.

Сенаторлар Фарғона вилояти ҳокимининг ҳудудларни ривожлантириш ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолияти ҳақидаги ҳисоботи эшитилди.

Шундан кейин савол жавоблар бўлиб ўтди.

Сенатор Энахон Сиддиқова: Фарғоналиклар қачон сифатли ичимлик сувидан барқарор фойдаланиш имкониятига эга бўлади?

Саволга Уй жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари жавоб берди:

— Тўғри, бу борада Фарғонада қилиниши лозим бўлган ишлар жуда ҳам кўп. Соҳадаги муаммоларни ҳал қилиш учун 2019 йилда 2018 йилдагидан 2 баробар кўп маблағ ажратиляпти. Бу муаммолар бира тўла ечилмайди, босқичма-босқич ҳал этилади.

Сенатор Гавҳар Алимова Фарғона вилоятда шифокор мутахассисларнинг етишмаслиги, тиббий муассасаларнинг моддий техник аҳволи ва уларнинг табиий газ, ичимлик суви таъминоти билан боғлиқ муаммолар хусусида сўради. Сенаторнинг таъкидлашича, бугунги кунда вилоятда 243 нафар мутахассис етишмаяпти. 23 турдаги 900 миллиард сўмлик тиббий асбоб ускуналарга эҳтиёж бор. Бундан ташқари, тиббиёт муассасаларининг 70 фоизи ичимлик суви ва табиий газ билан таъминланмаган. Энг ачинарлиси, касалхоналардаги ўринлар (койкалар) қисқартирилаётганидир. Бунинг сабаблари нимада?

Саволга соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Баҳодир Юсупалиев жавоб берди:

— 2018 йилда инвестиция дастурлари доирасида Фарғона вилоятида 29 та тиббиёт объектини таъмирлаш ва реконструкция қилиш учун 45,7 миллиард маблағ ажратилди. Аммо, бу маблағлар вилоятдаги тўлиқ тиббий масканларни қамраб олишга камлик қилмоқда. Биринчи навбатда энг зарур бўлганлари қамраб олиняпти.

Кадрлар етишмаслиги масаласи бу фақат Фарғонада эмас, бутун мамлакатда кечаётган муаммо. 2017 йилнинг бошида республика миқёсида 11 минг нафар шифокорга эҳтиёж бўлса, ҳозирда олиб борилаётган ишлар натижасида бу рақам 4 мингни ташкил этмоқда.

Койкалар масаласида айтадиган бўлсак, кўпгина моддий техник базаси эскирган тиббиёт муассасалари марказлаштирилиб, уларда замонавий хизматларни йўлга қўйиш устида иш олиб бориляпти. Шунинг учун ҳам ўринлар қисқариши мумкин. Аммо, бу масала аҳоли сони ва талабларига қараб яна қайта кўриб чиқилади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019