Фарғонада ёнғин натижасида бир киши ҳалок бўлди

18:31 03 Декабрь 2018 Жамият
357 0

Фарғона туманида 2 декабрь соат 20:48ларда “Чекшўра” МФЙда яшовчи А.Д.нинг уйида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, кўрилган чоралар натижасида ёнғин соат 21:15да ўчирилган.

Ёнғин оқибатида уйнинг 20 кв.м. майдонида том ва ички қисми ёниб, зарар кўрган ҳамда ёнғин ўчириш вақтида А.Д.нинг куйган ҳолдаги жасади топилган. Жасад суд-тиббий экспертизасига юборилган.

Ёнғин иситиш печига табиий газни резина шлангда улаб, ёқиб назоратсиз қолдиришдан келиб чиққанлиги аниқланган. Суриштирувни прокуратура олиб бормоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019