Фарғонада Японияга борувчиларни тайёрловчи марказ иш бошлади

16:22 15 Октябр 2018 Жамият
2252 0

“Халқ сўзи Online”. Элёржон Эҳсонов/Фарғона. Фарғона шаҳрида “Mirai Educational Center” ўқув маркази фаолият бошлади.

Мазкур марказда Японияда фаолиятини амалга оширадиган фуқароларни кетиш олдидан мослаштириш ва ўқитиш билан шуғулланади.

Марказни ташкил этилда “Кунчиқар юрт” мамлакати тадбиркорлари томонидан инвестиция маблағлари киритилди. Марказда япон тили ўқитувчилари ва малакали мутахассислар ёрдамида ёшларни хорижда ишлашга тайёрлаш ва жўнатиш ишларини амалга ошириш режалаштирилмоқда.

“Замонавий марказ фаолияти нафақат ташқи меҳнат миграцияси, балки ижтимоий-маданий, туризм соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга ҳам хизмат қилади. Ташрифимиз давомида тарихий Самарқанд шаҳри зиёрати бизда катта таассурот қолдирди. Фарғона ҳам ниҳоятда гўзал ва мафтункор маскан экан. Ишонаманки, икки мамлакат ўртасидаги тадбиркорлик ва туризм соҳасидаги ҳамкорлик жадал ривожланиб бораверади”, – дейди япониялик инвестор Эижи Хираи.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?