Фарғонада янги бозор фойдаланишга топширилди

13:45 15 Декабрь 2018 Иқтисодиёт
605 0

Фото: Фарғона вилояти Давлат солиқ бошқармаси Ахборот хизмати

14 декабрь куни Фарғона вилояти Тошлоқ тумани марказидаги “Савдо мажмуаси” ва “Деҳқон бозори”нинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда вилоят Солиқ бошқармаси "Халқ сўзи"га хабар берди.

Унда вилоят ҳокими ўринбосари Акмалжон Ортиқов сўз олиб, туман аҳолисини замонавий тарзда реконструкция қилинган савдо мажмуаси ва бозор очилиши билан табриклади.

Президентимизнинг 2017 йил 27 мартдаги “2017 — 2019 йиллар даврида деҳқон бозорларини реконструкция қилиш ва уларнинг ҳудудида замонавий савдо мажмуалари қуриш дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги 2853-сонли қарорига асосан реконструкция қилинган Тошлоқ туманидаги “Савдо мажмуаси” ва “Деҳқон бозори”нинг қурилиш-таъмирлаш ишлари “Саодат Транс” МЧЖ томонидан 2018 йилнинг май ойида бошланган бўлиб, 14 декабрга қадар замонавий кўринишга келтирилди. Ушбу иншоотларнинг қурилиш-таъмирлаш ишлари учун жами 3,2 миллиард сўм маблағ сарфланди.

Тадбирда қатор давлат ташкилотлари вакиллари билан биргаликда вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари Назиржон Полвонов ҳам иштирок этиб, “Деҳқон бозори” ва замонавий “Савдо мажмуаси”да озиқ- овқатлар ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдосини самарали ташкил этилиши ва уларнинг қошида савдо-харид корхоналари ташкил қилинишини кўздан кечирди. Шу билан бирга, бозор ва савдо мажмуасида фаолиятини бошлаган тадбиркорлар, сотувчилар ва харидорлар билан суҳбат уюштирди.

“Деҳқон бозори” қуруқ ва ҳўл мевалар растаси, нон растаси, сут ва сут маҳсулотлари растаси, тухум растаси, гуруч растаси каби турли хил расталарга бўлинган бўлиб, сотувчилар ва харидорлар учун қулай шароитлар яратилган.

Фото: Фарғона вилояти Давлат солиқ бошқармаси Ахборот хизмати

Шунингдек, “Савдо мажмуаси”нинг олд томонида Тошлоқ тумани чорва фермер хўжаликлари гўшт растаси ташкил этилган бўлиб, мол гўшти арзонлаштирилган нархда, 33 минг сўмдан 35 минг сўмгача сотилмоқда.

Бундан ташқари, байрам ярмаркаси ҳам ташкил этилган бўлиб, бу ерда аҳоли эҳтиёжлари учун зарур бўлган ёғ, гуруч, картошка, пиёз, сабзи кабилар, байрам арафасида харидоргир бўлган олма, анор, нок, банан, мандарин, киви сингари мевалар арзонлаштирилган нархларда савдога қўйилган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019