Фарғонада тадбиркорлик субъектлари 16 621 тага етди

18:08 23 Июль 2019 Иқтисодиёт
162 0

Давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармасида Эришилган ютуқлар ва муаммолар сарҳисоби” мавзусида ташкилланган матбуот анжуманида ижобий натижалар билан биргаликда айни кунларда бу соҳада кўндаланг турган муаммолар рўй-рост айтилди.

Таъкидландики,2019 йилнинг 6 ойи давомида туман,шаҳар Давлат хизматлари марказлари томонидан жами 5.028 юридик шахс мақомидаги тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилган. Соҳа йўналиши бўйича736 оилавий корхона, 11.793 юридик шахс бўлмаган тадбиркорлик субъектларининг рўйхатдан ўтказилиши таъминланган. 2019 йил 30 июнь ҳолатига 50 хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар қонунан ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

-Ўтган ярим йил давомида жисмоний ва юридик шахсларга 802 мингдан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилди, -дейди Давлат хизматлари агентлиги Фарғона вилоят бошқармаси бошлиғи РаноБойқўзиева. - Албатта бу чиройли рақамлар бизнинг эришган ютуқларимиз. Бироқ хизмат кўрсатишдаги мавжуд муаммоларни рўй-рост тан олиш ҳам муҳим. Биргина мисол, марказларнинг бошқа ташкилотлар билан интеграциялашуви жараёни жудаям суст. Бу каби ҳолатларнингобъектив ва субъектив сабаблари мавжуд. Ҳозирда вилоятнинг барча давлат хизматлари кўрсатиш соҳасига дахлдор бўлган ташкилотлар оптик толали симлар билан тўлиқ таъминланмаган. Моддий-техник базаси етарли даражада эмас. Бу ҳолат бизнинг фаолиятимизга бевосита таъсир қиляпти. Ташкилот раҳбарларининг ходимларига иш тақсимотини етарли даражада тақсимламаганлиги натижасида муддат бузилиши ҳолатлари юзага келаётганлиги ҳақиқат. Пировардида, бу камчиликларга нисбатан бошқарма томонидан маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланилишига мажбур бўляпмиз.

Шунингдек, матбуот анжуманида давлат хизматлари марказларида навбатларнинг кўплиги, ҳар бир марказ ходими ёнида камида 10 нафардан ортиқ фуқаро навбат кутаётганлигини, шу сабабли ушбу муаммони ходимлар сонини кўпайтириш йўли билан ечиш мумкинлиги, хизматлар сони кўпаяётганлиги сабабли ушбу масалани зудлик билан кўриш чиқиш лозимлиги айтилди.

2019 йилнинг январь-июнь ойларида давлат хизматлари агентлиги Фарғона вилояти бошқармаси иш юритувига жами 216 тўғридан-тўғри ва203 виртуал, халқ қабулхоналари орқали мурожаатлар келиб тушди. Виртуал қабулхона орқали кўтарилган масалалардан 61 таси қаноатлантирилган, 141 мурожаатга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Куннинг иккинчи ярмида ОАВ ходимлари томонидан бошқарма ходимларига фаолият юзасидан саволлар берилди. Жумладан, журналистлар аҳолини марказга бормасдан давлат хизматларига бўлган эҳтиёжини қондирилиши бўйича амалга оширилган ишлар,ногиронлиги бор шахслар билан ишлаш, фуқароларни операторларга мурожаат этмасдан бевосита “Инфокиоска”лар фаолияти тизимининг ҳолати ҳақида қизиқди. Жумладан, блогерлар томонидан давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида телекоммуникация соҳасида вужудга келаётган муаммоларга ҳам тўхталиб ўтилди ва соҳа мутахассисларидан саволларга тўлиқ жавоблар олинди.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, Республикада биринчи бўлиб Фарғона шаҳар давлат хизматлари марказида “Инфоленд” ташкил этилган. Ушбу инфоленд орқали нафақат мамлакатимиз фуқаролари, балки, хорижликлар ҳам марказлар фаолияти ва хизматлари ҳақида ўзбек, рус ва инглиз тилларида бирдек тўлиқ маълумот олиш имконияти мавжуд.

Элёржон ЭҲСОНОВ, “Халқ сўзи” мухбири.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019